«Просвещение» (1913, № 3)

Mart 1913

Марксизмнинг уч манбаи ва уч таркибий қисми

By | 21/03 2016

Маркс таълимотига бутун цивилизация оламидаги жами буржуа фани (ҳам расмий, ҳам либерал фан) беқиёс ғазаб ва нафрат билан қарайди, бу буржуа фани марксизмни қандайдир «зарарли секта» деб билади. Ўзгача қарашни кутиб ҳам бўлмайди, чунки синфий курашга асосланган жамиятда «холис» ижтимоий фан бўлиши мумкин эмас. Ҳарҳолда, бутун расмий ва либерал фан ёлланма қулликни ҳимоя қилади, марксизм эса бу қулликка шафқатсиз уруш эълон қилди. Қапиталнинг фойдасини камайтириб, ишчиларнинг иш ҳақини кўпайтириш керак эмасми, деган масалада фабрикантларнинг холис фикр баён қилишини кутиш қандай аҳмоқона соддадиллик бўлса, ёлланма қуллик жамиятида холис фан бўлади, деб умид қилиш ҳам шундай аҳмоқона соддадилликдир.

Лекин гап бу билан тугамайди. Философия тарихи ва ижтимоий фан тарихи марксизмда «сектачиликка» ўхшаган нарсадан асар ҳам йўқлигини, яъни марксизм жаҳон цивилизацияси тараққийсининг асосий йўлидан четда пайдо бўлган, қандайдир биқиқ ва қотиб қолган таълимот эмаслигини тамомила равшан қилиб кўрсатиб турипти. Аксинча, Маркснинг бутун генийлиги шундаки, у инсониятнинг илғор мутафаккирлари қўйган саволларга жавоб берди. Унинг таълимоти философия, сиёсий иқтисод ва социализмнинг энг буюк намояндалари таълимотининг тўғридан-тўғри ва бевосита давоми тариқасида пайдо бўлди.

Маркс таълимоти тўғри бўлганлиги учун ғоят кучли таълимотдир. У тугал ва мунтазам таълимот бўлиб, кишиларга ҳеч қандай хурофот билан, ҳеч қандай реакция билан, буржуа зулмини ҳар қандай ҳимоя қилиш билан чиқиша олмайдиган мукаммал бир назария беради. Маркс таълимоти инсониятнинг ⅩⅨ асрда яратган немис философияси, инглиз сиёсий иқтисоди ва француз социализмидан иборат энг яхши ижодининг қонуний ворисидир.

Биз марксизмнинг ана шу уч маибаи ва шу билан бирга уч таркибий қисми хусусида қисқача тўхталиб ўтамиз.

Марксизм философияси материализмдир. Европанинг бутун энг янги тарихи давомида, айниқса ⅩⅧ аср охирида, муассасалар ва идеялардаги ҳар қандай ўртаасрчилик ахлатига қарши, крепостникликка қарши кескин кураш авж олган Францияда, материализм табииёт фанларининг ҳамма таълимотларига содиқ бўлган, хурофот, риёкорлик ва ҳоказоларга душман бўлган бирдан-бир изчил философия бўлиб чиқди. Шунинг учун демократия душманлари материализмни «рад қилиш»га, унинг тагига болта уришга, унга бўҳтон қилишга бор кучлари билан ҳаракат қилдилар ва ҳамиша динни бирон йўсинда ҳимоя қилиш ёки қўллаб-қувват-лашдан иборат бўлган философик идеализмнинг турли формаларини ёқлаб келдилар.

Маркс билан Энгельс философик материализмни жуда қаттиқ туриб ёқладилар ва бу негиздан ҳар қандай тойишлар чуқур хато эканлигини қайта-қайта тушунтирдилар. Уларнинг қарашлари Энгельснинг «Людвиг Фейербах» ва «Дюрингга раддия» деган китобларида жуда аниқ ва муфассал баён этилган, бу китоблар — «Коммунистик Манифест» сингари — ҳар бир онгли ишчи учун зарур қўлланмадир.

Лекин Маркс XVIII аср материализмида тўхтаб қолмади, балки философияни илгари сурди. Маркс уни немис классик философиясининг, айниқса Гегель системасининг ютуқлари билан бойитди, Гегель системаси ўз навбатида Фейербах материализмига олиб келди. Бу ютуқлардан энг муҳими — диалектикадир, яъни у энг мукаммал, чуқур ва бирёқламаликдан холи бўлган тараққиёт тўғрисидаги таълимот, инсон билимининг нисбийлиги тўғрисидаги таълимот бўлиб, абадий тараққий қилувчи материяни акс эттиради. Табииёт илми соҳасидаги энг янги кашфиётлар — радий, электроилар, элементларнинг бошқа тусга кириши, – буржуа философларининг таълимотларига ва уларнинг «ҳадеб» эски ва чирик идеализмга қайтишларига қарамай, — Маркс диалектик материализмининг тўгрилигини жуда яхши исбот қилиб берди.

Маркс философик материализмни чуқурлаштириб ва ривожлантириб охирига етказди, философик материализмнинг табиатни билиш усулини инсоният жамиятини билишга ҳам татбиқ этди. Маркснинг тарихий материализми илмий тафаккурнинг энг буюк ютуғи бўлди. Илгари тарихга ва сиёсатга қарашларда чалкашлик ва бошбошдоқлик ҳукм сурар эди, эндиликда бу соҳада ғоят мукаммал ва мунтазам илмий назария, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ўсиши орқасида бир хил ижтимоий ҳаёт укладидан бошқа хил уклад, аввалгисидан юқорироқ уклад ривожланиб чиқишини, — чунончи, крепостникликдан капитализм ўсиб чиқишини кўрсатадиган илмий назария вужудга келди.

Кишининг билими кишидан қатъи назар мавжуд бўлган табиатни, яъни тараққий қилувчи материяни акс эттириши каби, кишининг ижтимоий билими ҳам (яъни ҳар хил философик, диний, сиёсий ва шу сингари қарашлар ва таълимотлар ҳам) жамиятнинг иқтисодий тузумини акс эттиради. Сиёсий муассасалар иқтисодий негиз устидаги устқурмадир. Чунончи, биз ҳозирги Европа давлатларининг турли-туман сиёсий формалари буржуазиянинг пролетариат устидан ҳукмронлигини мустаҳкамлаш учун хизмат қилаётганини кўриб турибмиз.

Маркс философияси — инсониятга ва, айниқса, ишчилар синфига буюк билиш қуроллари берган мукаммал философик материализмдир.

Маркс иқтисодий тузум сиёсий устқурма бино бўладиган негиздир деб билиб, шу иқтисодий тузумни ўрганишга ҳаммадан кўпроқ эътибор берди. Маркснинг асосий асари — «Капитал» ҳозирги замон жамиятининг, яъни капиталистик жамиятнинг иқтисодий тузумини ўрганишга бағишланган.

Марксгача бўлган классик сиёсий иқтисод энг кўп тараққий қилган капиталистик мамлакатда — Англияда вужудга келган эди. Адам Смит ва Давид Рикардо иқтисодий тузумни текшириб, қиймат меҳнат назариясига асос солган элилар. Маркс уларнинг ишини давом эттирди. Маркс бу назарияни пухта қилиб асослаб берди. ва изчиллик билан ривожлантирди. У ҳар бир товарнинг қиймати мазкур товарни ишлаб чиқариш учун сарф қилинадиган ижтимоий зарур нш вақтининг миқдорига қараб белгиланишини кўрсатди.

Маркс, буржуа экономистлари назарида буюмлар муносабати бўлган нарса (товарнинг товарга айирбошланиши) ҳақиқатда кишилар ўртасидаги муносабат эканлигини очиб берди. Товарларнинг айирбошланиши айрим ишлаб чиқарувчиларнинг бозор воситаси билан бир-бирига боғланганлигини ифода қилади. Пул бу боғланишнинг борган сари мустаҳкамланаётганлигини, айрим ишлаб чиқарувчиларнинг бутун хўжалик ҳаётини бир бутун ва чамбарчас қилиб бирлаштираётганлигини кўрсатади. Капитал бу боғланишнинг яна ҳам ривожланганлигини кўрсатади: кишининг иш кучи товарга айланади. Ёлланма ишчи ўзининг иш кучини ер, фабрика, меҳнат қуролларининг эгасига сотади. Ишчи иш кунининг бир қисмини ўзи ва оиласини боқиш учун қиладиган чиқимларини қоплашга сарфлайди (иш ҳақи), куннинг иккинчи қисмида ишчи текинга ишлаб, капиталист учун қўшимча қиймат вужудга келтиради, яъни капиталистлар синфининг фойда манбаи, бойлик манбаини вужудга келтиради.

Қўшимча қиймат тўғрисидаги таълимот Маркс иқтисодий назариясининг асосий негизидир.

Ишчининг меҳнати билан вужудга келган капитал ишчини эзади, майда хўжайинларни хонавайрон қилади ва ишсизлар армиясини вужудга келтиради. Саноатда йирик ишлаб чиқаришнинг ғалабаси дарров кўзга кўринади, лекин деҳқончиликда ҳам худди шу ҳодисани кўрамиз: йирик капиталистик деҳқончиликнинг устунлиги орта боради, машина ишлатиш кўпаяди, деҳқон хўжалиги пул капиталининг тузоғига илинади, техниканинг қолоқлиги сабабли таназзулга юз тутади ва хонавайрон бўлади. Деҳқончиликда майда ишлаб чиқарншнинг таназзул формалари бошқача бўлса ҳам, лекин унинг таназзули шак-шубҳасиз фактдир.

Капитал, майда ишлаб чиқаришни енгиб, меҳнат унумдорлигининг ошишига ва энг йирик капиталистлар бирлашмаларининг монопол мавқега эга бўлиб олишларига олиб келади. Ишлаб чиқаришнинг ўзи тобора ижтимоийлашиб боради, — юз мингларча ва миллионларча ишчилар бир-бирлари билан боғланиб, мунтазам бир хўжалик организмини ташкил қиладилар, – умуммеҳнатининг маҳсулотини эса бир ҳовуч капиталистлар ўзлариники қилиб оладилар. Ишлаб чиқариш анархияси, кризислар, бозорларни эгаллаш учун олиб бориладиган шиддатли кураш, кўпчилик омманинг муҳтожлиги кучаяверади.

Капиталистик тузум ишчиларнинг капиталга қарамлигини кучайтириб, буюк бирлашган меҳнат кучини вужудга келтиради.

Маркс товар хўжалигининг дастлабки куртакларидан, оддий йўсиндаги товар айирбошлашдан тортиб то капитализмнинг юқори формаларигача, йирик ишлаб чиқаришгача капитализм тараққийсини текшириб чиқди.

Хоҳ янги бўлсин, хоҳ эски бўлсин, барча капиталистик мамлакатларнинг тажрибаси Маркснинг бу таълимоти тўғри эканлигини ишчиларга йилдан-йилга тобора кўпроқ яққол қилиб кўрсатиб бермоқда.

Капитализм бутун дунёда ғалаба қозонди, лекин бу ғалаба меҳнатнинг капитал устидан қозонадиган ғалабасининг арафасидир, холос.

Крепостниклик тузуми ағдарилиб, «эркин» капиталистик жамият дунёга келган вақтда бу эркинлик меҳнаткашларни эзиш ва эксплуатация қилишнинг янгн системаси эканлиги дарҳол маълум бўлиб қолди. Дарҳол бу зулмни акс эттирувчи ва унга қарши норозилик билдирувчи турли хил социалистик таълимотлар пайдо бўла бошлади. Бироқ дастлабки социализм утопик социализм эди. Утопик социализм капиталистик жамиятни танқид қилар, уни қоралар, унга лаънатлар ўқир эди, уни йўқотишни орзу қилар, яхшироқ тузум тўғрисида хаёл сурар эди ва, эксплуатация қилиш ахлоқ ва одобдан эмас, деб бойларга насиҳат қиларди.

Бироқ утопик социализм ҳақиқий нажот йўлини кўрсатиб бера олмади. У капитализм шароитидаги ёлланма қулликнинг моҳиятини ҳам тушунтириб бера олмади, унинг тараққиёт қонунларини ҳам очиб бера олмади, янги жамият ярата оладиган ижтимоий кучни ҳам топа олмади.

Ҳолбуки, бутун Европада ва айниқса Францияда кучли революциялар бўлиб, феодализм ва крепостниклик тартибининг ағдарилиши бутун тараққиётнинг негизи ва унинг ҳаракатлантирувчи кучн синфлар кураши эканлигини тобора яққол қилиб кўрсатиб берди.

Сиёсий озодликнинг крепостниклар синфи устидан қилган биронта ҳам ғалабаси ғоят қаттиқ қаршиликка учрамай қўлга киритилган эмас. Капиталистик мамлакатлардан ҳеч бири капиталистик жамиятнинг турли синфлари ўртасида ҳаёт-мамот кураши бўлмай туриб бир қадар эркин демократик асосда ташкил топган эмас.

Маркснинг гениаллиги шундаки, у бундан жаҳон тарихи таълим бериб кўрсатадиган хулосани ҳаммадан илгари чиқара ва изчиллик билам татбиқ эта билди. Бу хулоса синфий кураш тўғрисидаги таълимотдир.

Кишилар сиёсат бобида ҳамма вақт тентакларча алданиб ва ўзларини ўзлари алдаб келганлар ва улар ҳар қандай ахлоқий, диний, сиёсий, ижтимоий иборалар, баёнот, ваъдалар заминида маълум синфларнинг манфаатлари борлигини пайқай оладиган бўлгунларича алданаверадилар. Реформа ўтказиш ва аҳволни яхшилашга тарафдор бўлганлар ҳар бир эски муассаса, ҳар қанча ёмон ва чирик бўлса ҳам, у ёки бу ҳукмрон синфларнинг кучига суяниб турганлигини тушуниб олгунларича, ҳамма вақт эскилик ҳомийларига алданаверадилар. Бу синфларнинг қаршилигини синдириш учун эса фақат бир восита бор: у ҳам бўлса — эскини супуриб ташлай оладиган ва янгини вужудга келтира оладиган ҳамда ўзининг ижтимоий аҳволига кўра шундай куч бўлиши лозим бўлган кучларни бизни қуршаб турган жамиятнинг ўзидан топиш, уларга маърифат бериш ва уларни кураш учун уюштиришдир.

Фақат Маркснинг философик материализмигина пролетариатга ҳозиргача барча мазлум синфларнинг қисмати бўлиб келган маънавий қулликдан қутулиш йўлини кўрсатиб берди. Фақат Маркснинг иқтисодий назариясигина капитализмнинг умумий тузумида пролетариатнинг тутган ҳақиқий ўрнини тушунтириб берди.

Бутун дунёда, Америкадан тортиб Япониягача ва Швециядан тортиб Жанубий Африкагача, пролетариатнинг мустақил ташкилотлари кўпаймоқда. Пролетариат синфий кураш олиб бориб, маърифатли бўлиб бормоқда ва тарбия олмоқда, буржуа жамиятининг хурофотларидан қутулмоқда, тобора мустаҳкам бўлиб жипслашмоқда ва ўз муваффақиятларининг меъёрини ўлчашни ўрганмоқда, ўз кучларини чиниқтирмоқда ва бетўхтов ўсмоқда.

Javob berish