Author Archives: red_w1ne

Империализм ва социализмдаги ажралиш

By | 18/08 2016

Империализм билан Европадаги ишчилар ҳаракати устидан оппортунизм қозонган даҳшатли-жирканч социал-шовинизм шаклидаги ғалаба ўртасида боғланиш борми?

Бу ҳозирги замон социализмининг асосий масаласидир. Биз партиявий адабиётимизда. 1-дан, ҳозирги давр ва ҳозирги урушнинг имперпалистик хусусиятини; 2-дан, социал-шовинизм билан оппортуннзм ўртасида узвий тарихий алоқа борлигини, шунингдек уларнинг ғоявий-сиёсий мазмуни бирлигини тўла-тўкис аниқлаб олган эканмиз, энди ана шу асосий масалани текширишга ўтишимиз мумкин ва лозим.

Империализмни мумкин қадар аниқроқ ва тўлароқ таърифлашдан бошлашга тўғри келади. Империализм капитализмнинг алоҳида тарихий босқичидир. Бунинг уч томони бор: империализм (1) — монополистик капитализмдир; (2) — текинхўр ёки чириб борувчи капитализмдир; (3) — ўлаётган капитализмдир. Эркин рақобатнинг монополия билан алмашиниши империализмнинг асосий иқтисодий хислати, унинг моҳиятидир. Монополизм 5 асосий шаклда намоён бўлади: 1) картеллар, синдикатлар, трестлар; ишлаб чиқаришнинг бир қўлда тўпланиши шундай бир босқичга бориб етдики, у капиталистларнинг ана шу монополистик уюшмаларини вужудга келтирди; 2) йирик банклар монополия бўлиб олади: 3 — 5 та йирик банк Америка, Франция, Германиянинг бутун иқтисодий турмушини идора қилиб турибди; 3) хом ашё манбаларини трестлар ва молия олигарҳиясининг босиб олиши (молия капитали — банк капитали билан қўшилиб кетган монополистик саноат капиталидир); 4) халқаро картеллар дунёни (иқтисодий жиҳатдан) бўлиб ола бошладилар. Бутун дунё бозорини эгаллаган — ва уруш бозорни қайтадан бўлмагунча — уни «апоқ-чапоқлик билан» ўзаро бўлишиб турган шундай халқаро картелларни ҳозир юздан ортиқ деб ҳисобландилар! Четга капитал чиқариш, номонополистик капитализм давридаги мол чиқаришдан фарқ қиладиган жуда қизиқ бир ҳодисадир; бундай капитал чиқариш дунёни иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий жиҳатлардан бўлиб олиш билан маҳкам боғлангандир; 5) дунёни ҳуқуқ жиҳатидан (мустамлакаларни) бўлиб олиш тамом бўлди.

Америка ва Европа капитализмининг, ундан кейин Осиё капитализмининг ҳам юқори босқичи бўлган империализм 1898—1914 йилларга келиб тўла таркиб топди. Испан-америка уруши (1898), инглиз-бурлар уруши (1899—1902), рус-япон уруши (1904—1905) ва 1900 йилда Европада юз берган иқтисодий танглик — жаҳон тарихидаги янги даврнинг энг муҳим тарихий босқичлари ана шулардир.

Империализм текинхўр ёки чириётган капитализм эканлиги, даставвал, унинг чиришга мойиллигида намоён бўлади, бу мойиллик ишлаб чиқариш воситаларига хусусий эгалик ҳукм сургаи шароитдаги ҳар қандай монополиянинг хусусиятидир. Республикачи демократик буржуазия билан монархист-реакцион империалистик буржуазия ўртасидаги фарқ буларнинг униси ҳам, буниси ҳам тириклайин чириши туфайли йўқолиб бораётир (лекин уларнинг чириши саноатнинг айрим тармоқларида, айрим мамлакатларда, айрим даврда капитализм ҳайрон қоларли даражада тез ривожланишини асло тўхтатолмайди). 2-дан, капитализмнинг чириши судхўрлардан, яъни «купон қирқиш билан» тирик капиталистлардан иборат жуда катта табақанинг вужудга келишида намоён бўлади. Тўртта илғор империалистик мамлакатнинг — Англия, Шимолий Америка, Франция ва Германиянинг — ҳар бирида қимматли қоғозлардан иборат капитал 100—150 миллиард франкни ташкил этади, бу эса ҳар бир мамлакатга йилига, кам деганда, 5—8 миллиард даромад беради, демакдир. 3-дан, капитал чиқариш ўтакетган текинхўрликдир. 4-дан, «молия капитали озодликка эмас, ҳукмронликка интилади». Ҳамма соҳада сиёсий реакциянинг ҳукм суриши империализмнинг хусусиятидир. Сотқинлик, порахўрлик ғоят даражада кучаяди, ҳар хил фирибгарлик ҳукм суради. 5-дан, эзилган миллатларнинг аннексия билан чамбарчас боғлиқ бўлган эксплуатацияга дучор қилиниши ва айниқса мустамлакаларнинг бир неча «буюк» данлатлар томонидан эксплуатация қилиниши «маданий» дунёни борган сари юз миллионлаб қолоқ халқларнинг баданига ёпишган зулукка айлантира боради. Рим пролетарийси жамият ҳисобига яшар эди. Ҳозирги жамият ҳозирги замон пролетарийси ҳисобига яшайди. Сисмондининг бу чуқур маъноли фикрини Маркс айниқса таъкидлар эди1. Империализм аҳволни бирмунча ўзгартади. Империалистик давлатлардаги пролетариатнинг имтиёзли қатлами қисман юз миллионлаб қолоқ ҳалқлар ҳисобига яшайди.

Империализм нима учун ўлаётган капитализм эканлиги, социализмга ўтадиган капитализм экаплиги маълум; капитализмдан ўсиб чиқувчи монополия аллақачон капитализмнинг ўлишидир, унинг социализмга ўта бошлашидир. Империализм меҳнатни жуда кенг миқёсда умумлаштириши (империализм ҳимоячилари — буржуа иқтисодчилари «чирмашув» деб атаган нарса) худи апа шу ҳодисани кўрсатади.

Империализмга шундай таъриф бериш билан биз. К. Каутскийга тамоман зид фикрга келамиз; К. Каутский империализмни «капитализм босқичи» деб билишдан бош тортади ва империализмни молия капитали «афзал кўрган» сиёсат деб, «саноат» мамлакатларининг «аграр» мамлакатларни аннексия қилишга интилиши деб таъриф қилади. Каутскийнинг бу таърифи назарий жиҳатдан бутунлай сохтадир. Империализмнинг хусусияти – асло саноат капиталининг эмас, балки молия капиталининг ҳукмронлигидан иборат, асло аграр мамлакатларнигина эмас, балки ҳар қандай мамлакатни ҳам аннексия қилишга интилишдан иборатдир, Каутский ўзининг «қуролсизланиш», «ультраимпериализм» ва шунга ўхшаш сафсаталар сингари буржуача разил реформизмига йўл очиш учун, империализмнинг сиёсатини унинг иқтисодиётидан ажратиб қўяди, сиёсатдаги монополизмни иқтисодиётдаги монополизмдан ажратиб қўяди. Бу назарий сохталикнинг маъноси ва мақсади — империализмнинг энг чуқур зиддиятларини суваб кетиш ва, шундай қилиб, империализмнинг ҳимоячилари билан, ошкора социал-шовинистлар ва оппортунистлар билан «бирлик» назариясини бутунлай оқлашдан иборатдир.

Каутский марксизм билан алоқасини бундай узганлиги тўгрисида «Социал-Демократ»да ҳам, «Коммунист»да ҳам етарли даражада ганирган эдик. Бизнинг россиялик каутскийчиларимиз, Аксельрод ва Спектаторлар бошлиқ «ТК чилар», шу жумладан Мартов ва бир даражада Троцкий ҳам бир маслак бўлган каутскийчилик тўғрисидаги масала ҳақида индамасдан, уни четлаб ўтишни афзал кўрдилар. Улар Каутскийнинг уруш вақтида ёзганларини ҳимоя қилишдан қўрқиб, Каутскийни тўғридан-тўғри мақташ билан (Аксельрод ўзининг немисча рисоласида шундай қилди, ТК бу рисоланинг русчасини бостириб чиқаришга ваъда берган эди), ёки Каутскийнинг, мен оппозиция қаторида тураман, деб ўзининг шовинистик баёнотларини мунофиқона йўл билан йўққа чиқаришга уринган хусусий хатлари билан (Спектатор) кифояланмоқдалар.

Шуни кўрсатиб ўтайликки, Каутскпй империализмни «тушунишида», яъни империализмни безаб кўрсатиш билан баравар бўлган «тушунишида» фақат Гильфердингнинг «Молия капиталига» қарагандагина эмас (ҳозир Гильфердингнинг ўзи Каутскийни ва социал-шовинистлар билан «бирликни» қандай тиришиб ҳимоя қилмасин!), ҳатто социал-либерал Ж.-А.Гобсонга қараганда ҳам орқага кетаётир. Асло марксистлик даъвосини қилмайдиган бу инглиз иқтисодчиси ўзининг 1902 йилда чиққан асарида империализмни анча чуқур таърифлайди ва унинг зиддиятларини очиб беради. Бу ёзувчи (Каутскийга хос пацифистик ва «муросачилик» қабоҳатларининг ҳаммаси деярли бу ёзувчида топилади) империализмнинг текинхўрлиги тўғрисидаги жуда муҳим масала юзасидан мана бундай деб ёзган эди:

Гобсоннинг фикрича, эски империяларнинг кучини икки вазият занфлаштирган: 1) «иқтисодий текинхўрлик» ва 2) қарам халқлардан аскар тузиш. «Биринчи вазият — иқтисодий текинхўрлик одатидир, бу одатга биноан ҳукмрон давлат ўзининг ўлкалари, мустамлакалари ва қарам мамлакатларидан ўз ҳоким синфини бойитиш ва, ўзининг қуйи синфлари ғалаёнсиз турсин учун, уларни сотиб олиш йўлида фойдаланади». Иккинчи вазият тўғрисида Гобсон бундай деб ёзади:

«Буюк Британия, Франция ва бошқа империалистик миллатлар беғамлик билан бу ўлга киришлари империализм кўрлигининг энг ғалати аломатларидан биридир» (империалистларнинг «кўрлиги» туғрисидаги бу ҳиргойини «марксист» Каутскийдан «кўра социал-либерал Гобсондан эшитиш ўринлироқдир». «Буюк Британия ҳаммадан ҳам ўзиб кетди. Ҳиндистондаги империализмни забт этмоқ учун олиб борган урушларимизнинг кўн қисмини ерли халқдан тузилган қўшинларимиз олиб бордилар; Ҳиндистонда, сўнгги вақтда Мисрда ҳам катта-катта доимий армияларга британияликлар бошчилик қилдилар; Африкани бўйсундириш учун унинг жанубий қисмидан бошқа қисмларида олиб борган урушларимизнинг ҳаммасини деярли бизлар учун ерли халқлар бажарганлар».

Хитойни бўлиб олиш истиқболи Гобсон мана бундай иқтисодий баҳо беришига сабаб бўлди: «У вақтда Ғарбий Европа кўп қисмининг манзараси ва хусусияти бу мамлакатларнинг баъзи жойларидаги, чунончи: Англиянинг жанубидаги, Ривьерадаги Италия ва Швейцариянинг сайёҳлар кўп келадиган ва бойлар турадиган жойларидаги манзара ва хусусиятига ўхшаб қолар эди, яъни: Узоқ Шарқдан фойда ва пенсиялар олиб турувчи бой оқсуяклардан иборат кичик тўдалар вужудга келар эди ва профессионал хизматчилар ҳамда савдогарлар гуруҳи сон жиҳатидан бирмунча ортиб, ўи хизматчиларининг ва юк ташишда ҳамда тановарларни ишлаб маҳсулот тайёрлаб чиқарувчи саноатда машғул бўлган ишчиларнинг сони анча кўпаяр эди. Саноатнинг асосий тармоқлари йўқ бўлиб кетиб, энг кўн истеъмол қилинадиган озиқ-овқат ва энг кўп истеъмол қилинадиган тановар хирож каби Осиё ва Африкадан келадиган бўлар эди». «Ғарб давлатларининг анча кенг миқёсда тузилган иттифоқи, буюк давлатларнинг Европа федерацияси олдимизда ана шундай имкониятларни очиб берар эди: бу федерация бутун дунё тараққиётини илгарига сурмаслик билангина кифояланиб қолмай, ғоят катта Ғарб текинхўрлиги хавфини туғдирган бўлар эди: илғор саноат миллатларнинг бир гуруҳини ажратиб чиқарар эди, бу миллатларнинг юқори синфлари Осиё ва Африкадан жуда кўп миқдорда хирож олар эдплар, бу хпрожнпнг ёрдамп бплан жуда кўн миқдорда ювош хизматчи ва хизматкорларни тутар эдилар, бу хизматчи ва хизматкорлар эса оммавий қилинадиган деҳқончилик ва саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан эмас, балки шахсий хизмат билан ёки молия оқсуякларининг назорати остида иккинчи даражали аҳамиятга эга бўлган саноатда ишлаш билан машғул бўлар эдилар. Бундай назария» (истиқбол деб айтиш керак эди) «текшириб ўтиришга арзимайди деб, ундан қўл силташга тайёр бўлган кишилар жанубий Англиянинг ҳозир шу аҳволга келтирилган округларидаги иқтисодий ва социал шароитни яхшилаб ўйлаб кўрсинлар. Улар ўйлаб кўрсинларки, агар Хитойдан келадиган фойдаларини Европада истеъмол қилиш мақсадида дунёдаги энг катта бойлик манбаларидан фойда ундириб олувчи пулдорланинг, «капитал солувчиларнинг» (рантьеларнинг) ва уларга қарашли сиёсий ва савдо-саноат хизматчиларининг ана шундай гуруҳларининг иқтисодий назоратига бўйсундирилса эди, мазкур тузумнинг ғоят катта миқёсда кенгайиб кетиши мумкин бўлар эди. Албатта, вазият жуда ҳам мураккаб, жаҳон кучлари қандай иш кўришларини ҳисобга олиш ғоят қийин бўлганлигидан, келажакдаги аҳвол биз айтганча бўладими ёки бошқача бўладими-бунинг жуда аниқ бир йўлини кўрсатиб бўлмайди. Лекин ҳозирги вақтда Ғарбий Европа империализмини идора қилувчи кучлар худди шу йўлдан бораётирлар ва агар улар қаргшиликка учрамасалар, агар уларни бошқа томонга буриб юбормасалар, жараённи худди ана шупдаи қилиб тугаллаш йулида ишлаяжаклар».

Социал-либерал Гобсон революцион пролетариатгина шундай «қаршилик» кўрсата олишини ва фақат социал революция шаклидагина кўрсата олишини кўрмайди! Шунинг учун ҳам у социал-либерал-да! Лекин у 1902 йилдаёқ «Европа Қўшма Штатлари»нинг аҳамияти масаласига ҳам (каутскийчи Троцкийнинг ахбори учун!), турли мамлакатлардаги мунофиқ каутскийчилар томонидан хаспўшланаётган нарсалар масаласига ҳам чунончи: оппортунистлар (социал-шовинистлар) нинг Осиё ва Африка елкасига таяниб туриб, худди шу империалистик Европани вужудга келтириш йўлида империалистик буржуазия билан бирликда ишлаб турганликлари, оппортунистлар объектив равишда майда буржуазиянинг ва ишчилар синфига доир баъзи табақаларнинг бир қисмидан иборат бўлиб, империалистик ортиқча фойда маблағларига сотиб олинганликлари, капитализмнинг кўппагига, ишчилар ҳаракатини бузувчиларга айлантирганликлари тўғрисидаги масалага ҳам жуда яхши ёндашган эди.

Ҳозир ишчилар ҳаракатини енгган (қачонгача экан?) оппортунизм билан худди шу империалистик буржуазиянинг ана шу жуда маҳкам иқтисодий алоқасини фақат мақолалардагина эмас, балки партиямизнинг резолюцияларида ҳам бир неча бор кўрсатиб ўтган эдик. Жумлалан, социал-шовинизм билан ажралиш муқаррарлигини ҳам ана шундан хулоса қилиб чиқарган эдик. Бизнинг каутскийчиларимиз масалани четлаб ўтишни афзал қўрган эдилар! Чунончи, Мартов ўзининг рефератларидаёқ шундай сафсатани ишлатган эдики, бу сафсата «ТКнинг Чет эл Секретариати Ахбороти»да (1916 йил 10 апрель, № 4) қуйидагича ифодаланган:

– — «…Агар ишчиларнинг зеҳн жиҳатидан «зиёлиларга» жуда

яқинлашиб қолган ва энг малакали гуруҳлари тақдирга тан бериб революцион социал-демократиядан оппортунизмга ўтиб кетсалар эди, революцион социал-домократиянинг иши жуда ёмон бўлар ва ҳатто умидсиз бир ҳолга тушиб қолар эди…»

Ишчиларнинг маълум қатламлари оппортунизм томонига ва империалистик буржуазия томонига ўтиб кетганлиги тақдирга тан бериб», деган аҳмоқона сўзлар ва андак «қалбакилик» воситаси билан четлаб ўтилган! ТК нинг сафсатабозларига эса бу ҳақиқатни четлаб ўтишнинг худди ўзгинаси керак! Улар каутскийча Гильфердинг ҳам ва бошқа кўн кишилар ҳам ҳозирги вақтда кўз-кўз қилиб юрган «юзаки оптимизм» билан қутулиб кетмоқчи бўладилар: гўё, объектив шароит пролетариатнинг бирлиги ва революцион оқимнинг ғалабаси учун кафил эмиш! Улар пролетариат масаласида «оптимист» эмишлар!

Ҳақиқатда эса улар, яъи каутскийчилар, Гильфердинг, ТКчилар, Мартов ва шерикларининг ҳаммаси оппортунизм бобида… оптимистдирлар. Гапнинг мағзи апа шунда!

Пролетариат фақат Европа капитализмининг ва фақат империалистик капитализмнинггина эмас, балки жаҳон капитализмининг фарзандидир. Жаҳон миқёсида «пролетариат», албатта, бирлашган «бўлади» ва унинг ичида революцион социал-демократия «муқаррар равишда» ғалаба қозонади, бу ҳол 50 йил олдин ёки 50 йил кейин бўладими, деган масала, бу миқёс нуқтаи назаридан қарагандэ, жузъий масаладир. Гап бунда эмас, каутскийчи жаноблар, гап шундаки, сиз ҳозирги вақтда Европанинг империалистик мамлакатларида оппортунистларга малайлик қилаётирсиз, бу оппортунистлар синф бўлган пролетариатга ётдирлар, улар буржуазиянинг хизматкорлари, вакиллари, унинг таъсирини ўтказувчи малайларидирлар ва ишчилар ҳаракати бу оппортунистлардан қутулмагунча буржуача ишчилар ҳаракати бўлиб қолаверади. Сизнинг оппортунистлар билан, Легинлар, ва Давидлар, Плехановлар ёки Чхенкели ва Потресовлар ва ҳоказолар билан «бирлик» тўғрисидаги тарғиботингиз, объектив суратда, империалистик буржуазиянинг ишчилар ҳаракати ичидаги энг яхши вакиллари воситаси билан бу империалистик буржуазиянинг ишчиларни қул қилишини ёқлашдир. Революцион социал-демократия жаҳон миқёсида ғалаба қозониши муқаррардир, лекин бу ғалаба сизга қарши келмоқда ва келади, рўй бермокда ва беради, сизнинг устингиздан қозонилган ғалаба бўлади.

Ҳозирги ишчилар ҳаракатида мавжуд бўлган ва 1914—1916 йилларда бутун жаҳонда очиқдан-очиқ ажралиб кетган икки йўлни, ҳатто икки партияни Маркс билан Энгельс Англияда бир неча ўн йиллар давомида, тахминан 1858 йилдан 1892 йилгача кузатиб борган эдилар.

Маркс ҳам, Энгельс ҳам жаҳон капитализмининг империалистик давригача яшамадилар; бу давр 1898—1900 йиллардан кейингина бошланди. Лекин ⅩⅨ асрнинг ярмидан бошлабоқ Англиянинг хусусияти шундай эдики унда империализмнинг, ҳеч бўлмаганда иккита ўзига хос энг катта хусусияти: (1) бепоён мустамлакалари ва (2) (бутун жаҳон бозорига эга бўлиб олиши орқасида) монополия фойдаси бор эди. Бу икки жиҳатдан Англия ўша вақтда капиталистик мамлакатлар ичида алоҳида бир истисно эди ва Энгельс билан Маркс бу истиснони таҳлил қилиб, бу инглиз ишчилар ҳаракати ичида оппортунизмнинг (вақтинча) ғалаба қозониши билан боғлиқ эканлигини жуда аниқ ва равшан қилиб кўрсатган эдилар.

Энгельс 1858 йил 7 октябрда Марксга ёзган хатида бундай деган эди: «Инглиз пролетариати ҳақиқатда борган сари кўпроқ буржуалашаётир, чамаси, ҳамма миллатлар орасида энг буржуа миллат бўлган бу миллат пировардида ишни шундай бир даражагача етказишни истайдики, у буржуазия билан бир қаторда буржуа оқсуякларига ва буржуа пролетариатига эга бўлсин. Албатта, бутун дунёни эксплуатация қилиб турган миллатнинг шундай қилиши маълум даражада қонунийдир». Энгельс 1872 йил 21 сентябрда Зоргега ёзган хатида Маркснинг «инглиз ишчиларининг йўлбошчилари сотилдилар»5 деган сўзлари учун Хейлз (На1еs) Интернационалнинг федерал кенгашида жуда катта жанжал кўтариб, Марксга танбеҳ бердирди, деб айтган. Маркс 1874 йил 4 августда Зоргега бундай деб ёзади: «Бу ердаги (Англиядаги) шаҳар ишчиларига келганда шуни айтиш керакки, барча йўлбошчилар тўдасининг парламентга ўтмагани учун афсусланишга тўғри келади. Бу нарса шу палидлардан қутулиш учун энг тўғри йўл бўлар эди». Энгельс 1881 йил 11 августда Марксга ёзган хатида: «буржуазияга сотилган ёки, жуда бўлмаганда, буржуазиядан ҳақ олиб турадиган кишиларнинг раҳбарлик қилишига йўл қўювчи энг ёмон инглиз тред-юнионлари»7 тўғрисида гапиради. Энгельс 1882 йил 12 сентябрда Каутскийга ёзган хатида бундай деган эди: «Сез мендан, мустамлакачилик сиёсати тўғрисида инглиз ишчилари қандай фикрдалар? — деб сўрайсиз. Умуман сиёсат тўғрисида қандай фикрда бўлсалар, бу тўғрида ҳам шундай фикрдалар. Бу ерда ишчилар партияси йўқ, фақат консерватив ва либерал радикалларгина бор, ишчилар эса улар билан биргаликда Англиянинг мустамлакачилик монополиясидан ва унинг бутун жаҳон бозоридаги монополиясидан бемалол фойдаланиб ётибдилар».

Энгельс 1889 йил 7 декабрда Зоргега бундай деб ёзади: «… Бу ерда (Англияда) энг жирканч нарса — ишчиларнинг қони ва танига сингиб кетган буржуача «ҳурматпарастлик» дир (respectability)… ҳатто мен ҳамманинг ичида энг яхшиси деб ҳисоблаган Том Манн ҳам лорд-мэр билан бирга нонушта қилажагини ҳавас билан гапиради. Булар билан французларни таққослаб кўрган вақтингда революция нима эканлигини очиқ кўрасан». 1890 йил 19 апрелдаги хатида: «(Англияда ишчилар синфининг) ҳаракати тубдан олға қараб кетаётир, борган сари кенгроқ табақаларни ва шу билан бирга кўпроқ ҳозиргача ҳаракатсиз ётган энг қуйи (курсив Энгельсники) оммани ўзига тортаётир, яқин орада бир кун келадики, ўша вақтда бу омма ўзига келар, ҳаракат қилаётгаи азамат омма худди унинг ўзи эканлиги ўша вақтда унга равшан бўлиб қолар», деб езган. 1891 йил 4 мартда: «докерлар уюшмаси муваффақиятсизликка учраб тарқалиб кетди; бой ва шунинг учун ҳам қўрқоқ «эски», консерватив тред-юнионлар жанг майдонида ёлгиз ўзларигина қолмоқдалар…» деб ёзган. 1891 йил 14 сентябрда: 8 соатлик иш кунига қарши турувчи эски юнионистлар тред-юнионларнинг Нью-Каслда бўлган конгрессида енгилдилар «ва буржуа газеталари буржуа ишчилар партияси енгилганлигини тан олмокдалар», деб ёзган (ҳамма жойда курсив Энгельсники)…

Энгельс ўн йиллар давомида такрор-такрор айтиб келган бу фикрларини ошкора суратда матбуотда хам баён қилганлигини 1892 йилда «Англияда ишчилар синфининг аҳволи» деган асарининг иккинчи нашри учун ёзган сўз боши исбот этади. Бунда «ишчилар синфи ичидаги оқсуяклар» ҳақида, «кенг ишчилар оммаси»га нисбатан «ишчиларнинг имтиёзли озчилиги» ҳақида гапирилади. Ишчилар синфининг «сони жуда ҳам кам бўлган имтиёзли, химоя қилинадиган озчилиги»гина Англиянинг 1848-1868 йиллардаги имтиёзли аҳволидан «узоқ вақтгача баҳраманд» бўлган, «кенг омманинг аҳволи эса, қисқа муддатгагина яхшиланган, холос»… «Англиянинг саноат монополияси синиши билан инглиз ишчилар синфи ўзининг имтиёзли аҳволини йўқотади»… «Янги» юнионлар, ўргатилмаган ишчилар уюшмаларининг аъзоларида «битта беқиёс афзаллик бор: уларнинг психикаси ҳали ҳеч кимнинг кўли тегмаган заминдир, бу замин мерос бўлиб колган буржуача «ҳурматпарастлик» хурофотларидан бутунлай озоддир; бу хурофотлар яхшироқ ахволга қўйилган «эски юнионистларнинг» миясини айнитиб кўймокда»… Англияда «ишчиларнинг намояндалари деб аталадиган» кишилар «ишчилар синфига мансуб бўлганликлари кечириладиган кишилардир, чунки уларнинг ўзлари ўзларининг бу хусусиятларини ўз либерализмлари океанига ғарқ қилиб юборигга тайёр турадилар…»

Биз атайлаб Маркс ва Энгельснинг бевосита фикрларидан анча муфассал кўчирмалар келтирдик, токи китобхонлар буларнинг ҳаммасини бутунлигича ўргана олсинлар. Буларни ўрганиш зарур, булар диққат билан мулоҳаза қилишга арзийди. Чунки ишчилар ҳаракатидаги тактиканинг, яъни империализм давридаги объектив шароит тақозо қилган тактиканинг моҳияти ана шундадир.

Каутский бунда ҳам «сувни лойқатиш» ва марксизм ўрнига оппортунистлар билан чучмал муросачиликни қўйишга уриниб кўрди. Германия томонидан қилинаётган урушни, Англиянинг монополиясини емириш учун қилинаётган уруш деб оқловчи (Ленч каби) ошкора ва содда социал-империалистлар билан қилинган мунозарада Каутский очиқ-ойдин кўриниб турган бу сохтакорликни бошқа ва шу каби очиқ-ойдин кўриниб турган сохтакорлик воситаси билаи «тузатмоқчи бўлади. У мунофиқона сохтакорлик ўрнига чучмал сохтакорликни қўяди! Англиянинг саноат монополияси аллақачон синдирилган, аллақачон емирилган, энди уни емиришнинг кераги ҳам йўқ, мумкин ҳам эмас, дейди Каутский.

Бу даъвонинг сохталиги нимада?

Унинг сохталиги шундаки, 1-дан, Англиянинг мустамлакачилик монополияси тўғрисида индамай ўтилган. Холбуки, юқорида кўрганимиздек, Энгельс 1882 йилдаёқ, бундан 34 йил бурун уни жуда равшан қилиб кўрсатган эди! Агар Англиянинг саноат монополияси емирилган бўлса, унинг мустамлакачилик монополияси сақланиб қолдигина эмас, балки сўнг даражада кескинлашди, чунки бутун ер юзи ҳозирдаёқ бўлиб олинган! Каутский ўзининг бу чучмал ёлғони воситаси билан, «урушмоқ учун сабаб йўқ», деган буржуача-пацифистик ва мешчанларча оппортунистик ғоячани илгари суради. Аксинча, ҳозирги вақтда капиталистларга урушмоқ учун сабаб боргина эмас, балки, агар капитализмни сақлаб қолишни истасалар, урушмасдан иложлари йўқ; чунки янги империалистик мамлакатлар мустамлакаларни зўрлик билан қайтадан бўлмасдан, туриб, эскироқ (ва кучсизроқ) империалистик давлатлар фойдаланиб турган имтиёзларни қўлга кирита олмайдилар.

2-дан. Нега Англиянинг монополияси Англияда оппортунизмнинг (вақтинча) ғалаба қозонишига сабаб бўлибди? Шунинг учунки, монополия қушимча фойда беради, яъни бутун оламда бўлган нормал, одатдаги капиталистик фойдалардан ошиб кетадиган ортиқча фойда беради. Капиталистлар бу ортиқча фойданинг бир қисмчасини (ва ҳатто каттагинасини ҳам!) ўз ишчиларини сотиб олиш, улар билан иттифоққа ўхшаган бир нарса тузиш учун (инглиз тред-юнион ўз хўжайинлари билан бирликда тузган ва Веббларнинг асарида тасвир этилган машҳур «аллиансларни» эсингизга олинг) — айни миллат ишчиларининг ўз капиталистлари билан бирликда барча бошқа мамлакатларга қарши қаратилган иттифоқини тузиш учун — ажратишлари мумкин; Англиянинг саноат монополияси ⅩⅨ асрнинг охиридаёқ емирилган. Бу — шубҳасиздир Лекин бу емирилиш қай йўсинда рўй берди? У емирилгандан кейин ҳар қандай монополия йўқолдими?

Агар шундай бўлганда эди, у вақтда Каутскийнинг (оппортунизм билан) муросачилик қилиш ҳақидаги — «назарияси» маълум даражада оқланар эди. Лекин ган шундаки, аҳвол бундай эмас. Империализм — монополистик капитализм дир. Ҳар бир картель, трест, синдикат, ҳар бир жуда йирик банк — монополиядир. Қўшимча фойда йўқолмади, балки сақланиб қолди. Имтиёзли, молия жиҳатидан бой битта мамлакат бошқа ҳамма мамлакатларни эксплуатация қилиши сақланиб қолди ва кучайди. Бир ҳовуч бой мамлакат — агар мустақил, чиндан ҳам улкан, «замонавий» бойлик тўғрисида гапирадиган бўлсак, бундай мамлакатлар бор-йўғи тўртта: Англия, Франция, Қўшма Штатлар ва Германиядир — бу бир ҳовуч мамлакат монополияларни чексиз даражада ривожлантирдилар, миллиардлаб демаганда ҳам, юз миллионлаб қўшимча фойда олаётирлар, бошқа мамлакатларнинг юзлаб миллион аҳолисининг «елкасига миниб олганлар», энг қиммат, энг ёғли, энг ташвишсиз ўлжани тақсим қилиш учун ўзаро курашаётирлар.

Империализмнинг иқтисодий ва сиёсий моҳияти худди ана шунда, Каутский империализмнинг ана шу энг чуқур зиддиятини очиб ташламасдан, хаспўшлаб кетади.

«Буюк» империалистик давлат буржуазияси, ҳар йил бир юз-икки юз миллион франкнинг баҳридан кечиб, «ўз» ишчиларининг юқори қатламини иқтисодий жиҳатдан сотиб олиши мумкин, чунки буржуазиянинг қўшимча фойдаси, эҳтимол, бир миллиардга яқин бўлса керак. Бу кичкина садақа ишчи-министрлар, «ишчи-депутатлар» (Энгельс бу тушунчани жуда яхши таҳлил қилганлигини эсингизга олинг), ҳарбий-саноат комитетларида иштирок этувчи ишчилар, ишчи-амалдорлар, тор-цех союзларга уюшган ишчилар, хизматчилар ва бошқалар ва ҳоказолар ўртасида қандай бўлиниши тўғрисидаги масала — иккинчи даражадаги масаладир.

1848—1868 йилларда ва қисман ундан кейин ҳам монополиядан фақат Англия фойданалар эди; шунинг учун унда оппортунизмнинг ғалабаси ўн йилларча давом эта олган эди; на энг бой мустамлакаларга, на саноат монополиясига эга бўлган бошқа мамлакатлар бор эди.

ⅩⅨ асрнинг сўнгги учдан бир қисми янги империалистик даврга ўхшаш палласи бўлди. Монополиядан бир мамлакатнинг молия капитали эмас, бир неча, сон жиҳатидан жуда ҳам оз бўлган буюк давлатларнинг молия капитали фойдаланаётир. (Япония ва Россияда ҳарбий куч монополияси, чексиз катта территория монополияси ёки ўзга халқларни, Хитой ва бошқаларни талаш учун махсус қулайлик монополияси ҳозирги, энг янги молия капиталининг монополиясини қисман тўлдиради, қисман унинг ўрнини босади.) Англия монополиясининг ўнлаб йилларгача рақобатсиз сақлана олганлиги ана шу фарқдан келиб чиқади. Ҳозирги молия капиталининг монополияси жуда ҳам рақобатли бўлиб қолди; империалистик урушлар даври бошланди. У вақтда бир мамлакатнинг ишчилар синфини бир қанча ўн йилгача сотиб олиш, йўлдан оздириш мумкин эди. Ҳозир бундай бўлиши эҳтимолдан йироқ, ҳатто мумкин ҳам эмас, лекин бунинг ўрнига ҳар бир «буюк» империалистик давлат (1848—1868 йилларда Англияда бўлганига қараганда) «оқсуяк ишчилар» кичик қатламини сотиб олиши мумкин ва сотиб олаётир. У вақтда, Энгелснинг жуда боплаб айтган чуқур маъноли таъбирича, «буржуа ишчилар партияси» фақат бир мамлакатда таркиб топа олган эди, чунки фақат ўша бир мамлакатгина монополияга эга эди, эга бўлганда ҳам узоқ вақтгача эга бўлган эди. Ҳозир «буржуа ишчилар партияси» барча империалистик мамлакатлар учун муқаррар ва хос нарсадир, лекин империалистик мамлакатлар ўртасида ўлжани бўлишиш учун қаттиқ кураш бораётган пайтда буидай партия бир қанча мамлакатларда узоқ вақтгача голиб бўлиб туриши эҳтимолдан узоқ. Чунки трестлар, молия олигархияси, қимматчилик ва ҳоказолар юқори табақага мансуб бир тўда кишиларни сотиб олишга имкон бериш билан бирга пролетариат ва ярим пролетариат оммасини тобора қаттиқроқ сиқиб, эзиб, ҳалок қилиб, азоблаб борадилар.

Бир томондан буржуазия ва оппортунистларнинг бир ҳовуч энг бой, имтиёзли миллатларни қолган инсониятнинг баданида яшайдиган «абадий» зулукларга айлантириш, одамларни қирадиган зўр техника билан таъминланган энг янги милитаризм ёрдами билан негрлар, ҳиндлар ва бошқаларни итоат қилдириб, уларни «ҳузур қилиб» эксплуатация қилишга интилиш рўё бермоқда. Иккинчи томонидан, аввалгидан кўра қаттиқроқ эзилаётган ва империалистик урушларнинг ҳамма азобини тортаётган омманинг бу зулмни ўз устидан иргитиб рўё бермоқда. Эндиликда ишчилар ҳаракатининг тарихи муқаррар равишда ана шу икки интилиш ўртасидаги кураш йўлидан боражак. Чунки биринчи интилиш тасодифий ҳодиса эмас, унинг иқтисодий «асоси бордир. Ҳозир буржуазия ҳамма мамлакатларда ўзи учун социал-шовинистларнинг «буржуа ишчилар партияларини» яратди, боқди, таъминлаб қўёди. Чунончи, Италиядаги Биссолатининг расмийлашган, тамомила социал-империалистик партияси билан, айтайлик, Потресовлар, Гвоздевлар, Булкинлар, Чхеидзелар, Скобелевлар ва шерикларининг деярли ярим расмийлашган партияси ўртасидаги фарқ сезиларли эмас. Муҳими шуки, оқсуяк ишчилар табақасининг иқтисодий жиҳатдан буржуазия томонига ўтиш жараёни етилди ва тугалланди, аммо бу иқтисодий ҳақиқат, синфлар ўртасидаги муносабатларда рўй берган бу ўзгариш ўзи учун, унча кўп «заҳмат чекмасдан», сиёсий шаклларнинг биронтасини топиб олади.

Энг янги капитализмнинг сиёсий муассасалари — матбуот, парламент, союзлар, съездлар ва ҳоказолар — мазкур иқтисодий асосда хушомадгўй, мўмин, реформист, ватанпараст хизматчи ва ишчиларга бериладиган иқтисодий имтиёз ва садақаларга мувофиқ келадпган сиёсий имтиёз ва садақаларни ҳам вужудга келтирдилар. Империалистик буржуазия «буржуа ишчилар партияларининг» намояндалари ва тарафдорларини министрликдан ёки ҳарбий-саноат комитетидан, парламентдан ва турлитуман комиссиялардан, «басавлат» легал газеталарнпт редакцияларидан ёкп шу қадар оасавлат ва «буржуача итоатгўй» ишчи союзларининг правлениеларидан сердаромад ва беташвиш мансаблар бериш йўли билан ўз томонига жалб қилади ва мукофотлайди.

Сиёсий демократия механикаси ҳам шу йўлда ишлайди. Асримизда сайлов бўлмаса иложи йўқ; оммасиз иш кўриб бўлмайди, аммо ишчилар буржуазини ағдариш йўлида олиб бориладиган революцион курашдан бош тортсалар бўлгани, деб ишчиларга ўнгдан ҳам ҳар қандай ислоҳот ва ҳар қандай енгилликлар ваъда қиладиган, хушомадгўйлик, ёлгончилик, муттаҳамлик қиладиган, чиройли ва дабдабали сўзлар билан найраннбозлик қиладиган, кенг суратда тармоқланган, доимо ишлаб турадиган, яхши уюштирилган тартиб бўлмаганида, китоб босиш ва парламентиризм даврида оммани ўз орқангдан эргаштириб олиб кетиб бўлмайди. Мен бу тартибни, — «буржуа ишчилар партиясининг» классик мамлакатидаги шу тартибнинг энг илғор ва чаққон намояндаларидан бири бўлган инглиз министри Ллойд Жоржнинг номи билан, ллойд жоржизм деб атаган бўлар эдим. Биринчи даражали буржуа корчалони ва сиёсий товламачи, ишчилар йиғилишида чиқиб ҳар қандай нутқ, ҳатто ррреволюцион нутқ ҳам сўзлай биладиган машҳур нотиқ, итоатгўй ишчиларга социал ислоҳотлар (страхование ва ҳоказолар) каби каттагина садақалар беришга қобил бўлған Ллойд Жорж буржуазияга жуда яхши хизмат қилмоқда2 ва худди шу ишчилар ўртасида буржуазияга хизмат қилмоқда, худди шу пролетариат ичида, яъни оммани маънавий жиҳатдан бўйсундириш ҳаммадан кўра даркорроқ ва ҳаммадан кўра қийинроқ бўлган жойда буржуазиянинг таъсирини ўтказмоқда.

Ллойд Жорж билан Шейдеманлар, Легинлар, Гендерсонлар ва Гайндманлар, Плехановлар, Реноделлар ва шериклари ўртасидаги фарқ каттами? Кейингилардан баъзи бирлари, Маркснинг революцион социализмига қайтиб келамиз, деб эътироз қилурлар. Шундай бўлиши мумкин, лекин бу фарқ — агар масалани сиёсий, яъни оммавий миқёсда олсак — даража жиҳатидан жуда ҳам кичик фарқдир. Ҳозирги социал-шовинист йўлбошчилардан баъзилари пролетариатга қайтиб келишлари мумкин. Лекин социал-шовинистик ёки (барибир) оппортунистик оқим йуколиб кета олмайди ҳам, революцион пролетариатга «қайтиб кела» олмайди ҳам. Қаерда ишчилар ўртасида марксизм ёйилган бўлса, ўша жайда бу сиёсий оқим, бу «буржуа ишчилар партияси» Маркс номи билан қасамёд қилади ва онт ича беради. Савдо фирмасига ҳар қандай ёрлик, ҳар қандай вивеска, ҳар қандай рекламани ишлатишни ман қилиш мумкин бўлмаганидек, мазкур сиёсий оқимга, «буржуа ишчилар партиясига» ҳам Маркс номи билан қасамёд қилиш ва онт ичишни ман қилиш мумкин эмас. Мазлум синфлар ўртасида номлари машҳур бўлган революцион йўлбошчилар ўлганларидан кейин, уларнинг душманлари мазлум синфларни алдамоқ учун ўша революцион йўлбошчиларни ўзлариники қилиб, олишга уринишлари тарихда ҳаммавақт бўлиб келган.

Ҳақиқат шуки, «буржуа ишчилар партиялари» синфий ҳодиса тариқасида илғор капиталистик мамлакатларнинг ҳаммасида вужудга келган, ҳамма соҳадо бу партияларга қарши — ёки, барибир, гуруҳ, оқим ва ҳоказоларга қарши — қатъий, шафқатсиз кураш олиб борилмаган тақдирда на империализмга қарши кураш тўғрисида, на марксизм тўғрисида ва на социалистик ишчилар ҳаракати тўғрисида сўз ҳам бўлиши мумкин эмас. Россиядаги Чхеидзе фракцияси, «Наше Дело», «Голос Труда» ва чет элдаги «ТКчилар» ана шундай партияларнинг бир туридан бошқа нарса эмас. Бу партиялар социал революциядан бурун, йўқолиб кетишлари мумкин деб ўйлаш учун бизда заррача ҳам асос йўқ. Аксинча, бу революция нақадар яқин бўлса, у нақадар кучлироқ авж олса, бу революция жараёнида ўтиш ва сакрашлар нақадар катта ва кучли бўлса, революцион-оммавий оқимнинг оппортунистик-мешчанча оқимга қарши кураши ишчилар ҳаракатида шу қадар катта роль ўйнайди. Каутскийчилик омма ичида ҳам, буржуазия томонига ўтган имтиёзли қатламлар ичида ҳам илдиз отмаган, шу сабабдан у ҳеч қандай мустақил оқимни ташкил этмайди. Лекин каутскийчиликнинг хавфи шундаки у ўтмиш идеологиясидан фойдалониб, пролетариатни «буржуа ишчилар партияси» билан яраштиришга, бу партия билан пролетариатнинг бирлигини сақлаб қолишга, шу билан бу партиянинг обрўсини кўтаришга тиришади. Энди омма ошкор социал-шовинистлар орқасидан бормаяпти: Англияда Ллойд Жоржни ишчилар мажлисларида ҳуштак чалиб масхара қилдилар, Гайндман партиядан чиқиб кетди, Реноделлар ва Шейдеманларни, Потресовлар ва Гвоздевларни полиция ҳимоя қилмоқда. Каутскийчиларнинг социал-шовинистларни яширинча ҳимоя қилишлари ҳаммадан кўра хавфлидир.

Каутскийчиликнинг энг кўп тарқалган сафсаталаридан биттаси — «оммани» далил келтиришдир. Биз омма билан ва оммавий ташкилотлар билан алоқани узишни хоҳламаймиз! — эмиш. Лекин бу масаланинг Энгельс томонидан қўйилишини бир мулоҳаза қилиб кўринг. ⅩⅨ асрда инглиз тред-юнионларининг «оммавий ташкилотлари» буржуа ишчилар партияси тарафида эдилар. Шу асосда Маркс ва Энгельс бу партия билан келишмадилар, балки уни фош қилдилар. Улар (1) тред-юнион ташкилотлари бевосита пролетариатнинг озчилигини ўз ичига олганликларини эсларидан чиқармадилар. У вақтда Англияда ҳам, нинг ҳамма ифлосликларини яширмоқ учун эмас, балки очиб ташламоқ учун тажрибаларини ҳисобга олиш керақ — жаҳон ишчилар ҳаракатидаги бирдан-бир марксистик йўл анна шу.

Биз келаси мақоламизда каутскийчиликка қарши турувчи бу йўлнинг ўзига хос асосий хусусиятларини якунлашга ҳаракат қиламиз.

Примечания
  1. «Империализм юксак даражада ривожланган саноат капитализмнинг маҳсулидир. У ҳар қандай саноаткор капиталистик миллатнинг аграр ўлкаларни, бу ўлкаларда қандай миллат яшашидан қатъи назар, борган сари кўпроқ ўзига бўйсундириш на қўшиб олишга интилишидан иборатдир» (Каутский, «Neue Zeit». 11/Ⅸ.1914).
  2. Яқинда бир инглиз журналида Ллойд Жоржнинг сиёсий мухолифи бўлган торининг «Тори нуқтан назаридан Ллойд Жорж» деган мақоласини учратдим, Уруш бу мухолифнинг кўзини очиб, Ллойд Жорж буржуазиянинг жуда яхши гумаштаси эканлигини кўрсатиб берган! Торилар Ллойд Жорж билан ярашдилар!!

Марксизмнинг уч манбаи ва уч таркибий қисми

By | 21/03 2016

Маркс таълимотига бутун цивилизация оламидаги жами буржуа фани (ҳам расмий, ҳам либерал фан) беқиёс ғазаб ва нафрат билан қарайди, бу буржуа фани марксизмни қандайдир «зарарли секта» деб билади. Ўзгача қарашни кутиб ҳам бўлмайди, чунки синфий курашга асосланган жамиятда «холис» ижтимоий фан бўлиши мумкин эмас. Ҳарҳолда, бутун расмий ва либерал фан ёлланма қулликни ҳимоя қилади, марксизм эса бу қулликка шафқатсиз уруш эълон қилди. Қапиталнинг фойдасини камайтириб, ишчиларнинг иш ҳақини кўпайтириш керак эмасми, деган масалада фабрикантларнинг холис фикр баён қилишини кутиш қандай аҳмоқона соддадиллик бўлса, ёлланма қуллик жамиятида холис фан бўлади, деб умид қилиш ҳам шундай аҳмоқона соддадилликдир.

Лекин гап бу билан тугамайди. Философия тарихи ва ижтимоий фан тарихи марксизмда «сектачиликка» ўхшаган нарсадан асар ҳам йўқлигини, яъни марксизм жаҳон цивилизацияси тараққийсининг асосий йўлидан четда пайдо бўлган, қандайдир биқиқ ва қотиб қолган таълимот эмаслигини тамомила равшан қилиб кўрсатиб турипти. Аксинча, Маркснинг бутун генийлиги шундаки, у инсониятнинг илғор мутафаккирлари қўйган саволларга жавоб берди. Унинг таълимоти философия, сиёсий иқтисод ва социализмнинг энг буюк намояндалари таълимотининг тўғридан-тўғри ва бевосита давоми тариқасида пайдо бўлди.

Маркс таълимоти тўғри бўлганлиги учун ғоят кучли таълимотдир. У тугал ва мунтазам таълимот бўлиб, кишиларга ҳеч қандай хурофот билан, ҳеч қандай реакция билан, буржуа зулмини ҳар қандай ҳимоя қилиш билан чиқиша олмайдиган мукаммал бир назария беради. Маркс таълимоти инсониятнинг ⅩⅨ асрда яратган немис философияси, инглиз сиёсий иқтисоди ва француз социализмидан иборат энг яхши ижодининг қонуний ворисидир.

Биз марксизмнинг ана шу уч маибаи ва шу билан бирга уч таркибий қисми хусусида қисқача тўхталиб ўтамиз.

Марксизм философияси материализмдир. Европанинг бутун энг янги тарихи давомида, айниқса ⅩⅧ аср охирида, муассасалар ва идеялардаги ҳар қандай ўртаасрчилик ахлатига қарши, крепостникликка қарши кескин кураш авж олган Францияда, материализм табииёт фанларининг ҳамма таълимотларига содиқ бўлган, хурофот, риёкорлик ва ҳоказоларга душман бўлган бирдан-бир изчил философия бўлиб чиқди. Шунинг учун демократия душманлари материализмни «рад қилиш»га, унинг тагига болта уришга, унга бўҳтон қилишга бор кучлари билан ҳаракат қилдилар ва ҳамиша динни бирон йўсинда ҳимоя қилиш ёки қўллаб-қувват-лашдан иборат бўлган философик идеализмнинг турли формаларини ёқлаб келдилар.

Маркс билан Энгельс философик материализмни жуда қаттиқ туриб ёқладилар ва бу негиздан ҳар қандай тойишлар чуқур хато эканлигини қайта-қайта тушунтирдилар. Уларнинг қарашлари Энгельснинг «Людвиг Фейербах» ва «Дюрингга раддия» деган китобларида жуда аниқ ва муфассал баён этилган, бу китоблар — «Коммунистик Манифест» сингари — ҳар бир онгли ишчи учун зарур қўлланмадир.

Лекин Маркс XVIII аср материализмида тўхтаб қолмади, балки философияни илгари сурди. Маркс уни немис классик философиясининг, айниқса Гегель системасининг ютуқлари билан бойитди, Гегель системаси ўз навбатида Фейербах материализмига олиб келди. Бу ютуқлардан энг муҳими — диалектикадир, яъни у энг мукаммал, чуқур ва бирёқламаликдан холи бўлган тараққиёт тўғрисидаги таълимот, инсон билимининг нисбийлиги тўғрисидаги таълимот бўлиб, абадий тараққий қилувчи материяни акс эттиради. Табииёт илми соҳасидаги энг янги кашфиётлар — радий, электроилар, элементларнинг бошқа тусга кириши, – буржуа философларининг таълимотларига ва уларнинг «ҳадеб» эски ва чирик идеализмга қайтишларига қарамай, — Маркс диалектик материализмининг тўгрилигини жуда яхши исбот қилиб берди.

Маркс философик материализмни чуқурлаштириб ва ривожлантириб охирига етказди, философик материализмнинг табиатни билиш усулини инсоният жамиятини билишга ҳам татбиқ этди. Маркснинг тарихий материализми илмий тафаккурнинг энг буюк ютуғи бўлди. Илгари тарихга ва сиёсатга қарашларда чалкашлик ва бошбошдоқлик ҳукм сурар эди, эндиликда бу соҳада ғоят мукаммал ва мунтазам илмий назария, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ўсиши орқасида бир хил ижтимоий ҳаёт укладидан бошқа хил уклад, аввалгисидан юқорироқ уклад ривожланиб чиқишини, — чунончи, крепостникликдан капитализм ўсиб чиқишини кўрсатадиган илмий назария вужудга келди.

Кишининг билими кишидан қатъи назар мавжуд бўлган табиатни, яъни тараққий қилувчи материяни акс эттириши каби, кишининг ижтимоий билими ҳам (яъни ҳар хил философик, диний, сиёсий ва шу сингари қарашлар ва таълимотлар ҳам) жамиятнинг иқтисодий тузумини акс эттиради. Сиёсий муассасалар иқтисодий негиз устидаги устқурмадир. Чунончи, биз ҳозирги Европа давлатларининг турли-туман сиёсий формалари буржуазиянинг пролетариат устидан ҳукмронлигини мустаҳкамлаш учун хизмат қилаётганини кўриб турибмиз.

Маркс философияси — инсониятга ва, айниқса, ишчилар синфига буюк билиш қуроллари берган мукаммал философик материализмдир.

Маркс иқтисодий тузум сиёсий устқурма бино бўладиган негиздир деб билиб, шу иқтисодий тузумни ўрганишга ҳаммадан кўпроқ эътибор берди. Маркснинг асосий асари — «Капитал» ҳозирги замон жамиятининг, яъни капиталистик жамиятнинг иқтисодий тузумини ўрганишга бағишланган.

Марксгача бўлган классик сиёсий иқтисод энг кўп тараққий қилган капиталистик мамлакатда — Англияда вужудга келган эди. Адам Смит ва Давид Рикардо иқтисодий тузумни текшириб, қиймат меҳнат назариясига асос солган элилар. Маркс уларнинг ишини давом эттирди. Маркс бу назарияни пухта қилиб асослаб берди. ва изчиллик билан ривожлантирди. У ҳар бир товарнинг қиймати мазкур товарни ишлаб чиқариш учун сарф қилинадиган ижтимоий зарур нш вақтининг миқдорига қараб белгиланишини кўрсатди.

Маркс, буржуа экономистлари назарида буюмлар муносабати бўлган нарса (товарнинг товарга айирбошланиши) ҳақиқатда кишилар ўртасидаги муносабат эканлигини очиб берди. Товарларнинг айирбошланиши айрим ишлаб чиқарувчиларнинг бозор воситаси билан бир-бирига боғланганлигини ифода қилади. Пул бу боғланишнинг борган сари мустаҳкамланаётганлигини, айрим ишлаб чиқарувчиларнинг бутун хўжалик ҳаётини бир бутун ва чамбарчас қилиб бирлаштираётганлигини кўрсатади. Капитал бу боғланишнинг яна ҳам ривожланганлигини кўрсатади: кишининг иш кучи товарга айланади. Ёлланма ишчи ўзининг иш кучини ер, фабрика, меҳнат қуролларининг эгасига сотади. Ишчи иш кунининг бир қисмини ўзи ва оиласини боқиш учун қиладиган чиқимларини қоплашга сарфлайди (иш ҳақи), куннинг иккинчи қисмида ишчи текинга ишлаб, капиталист учун қўшимча қиймат вужудга келтиради, яъни капиталистлар синфининг фойда манбаи, бойлик манбаини вужудга келтиради.

Қўшимча қиймат тўғрисидаги таълимот Маркс иқтисодий назариясининг асосий негизидир.

Ишчининг меҳнати билан вужудга келган капитал ишчини эзади, майда хўжайинларни хонавайрон қилади ва ишсизлар армиясини вужудга келтиради. Саноатда йирик ишлаб чиқаришнинг ғалабаси дарров кўзга кўринади, лекин деҳқончиликда ҳам худди шу ҳодисани кўрамиз: йирик капиталистик деҳқончиликнинг устунлиги орта боради, машина ишлатиш кўпаяди, деҳқон хўжалиги пул капиталининг тузоғига илинади, техниканинг қолоқлиги сабабли таназзулга юз тутади ва хонавайрон бўлади. Деҳқончиликда майда ишлаб чиқарншнинг таназзул формалари бошқача бўлса ҳам, лекин унинг таназзули шак-шубҳасиз фактдир.

Капитал, майда ишлаб чиқаришни енгиб, меҳнат унумдорлигининг ошишига ва энг йирик капиталистлар бирлашмаларининг монопол мавқега эга бўлиб олишларига олиб келади. Ишлаб чиқаришнинг ўзи тобора ижтимоийлашиб боради, — юз мингларча ва миллионларча ишчилар бир-бирлари билан боғланиб, мунтазам бир хўжалик организмини ташкил қиладилар, – умуммеҳнатининг маҳсулотини эса бир ҳовуч капиталистлар ўзлариники қилиб оладилар. Ишлаб чиқариш анархияси, кризислар, бозорларни эгаллаш учун олиб бориладиган шиддатли кураш, кўпчилик омманинг муҳтожлиги кучаяверади.

Капиталистик тузум ишчиларнинг капиталга қарамлигини кучайтириб, буюк бирлашган меҳнат кучини вужудга келтиради.

Маркс товар хўжалигининг дастлабки куртакларидан, оддий йўсиндаги товар айирбошлашдан тортиб то капитализмнинг юқори формаларигача, йирик ишлаб чиқаришгача капитализм тараққийсини текшириб чиқди.

Хоҳ янги бўлсин, хоҳ эски бўлсин, барча капиталистик мамлакатларнинг тажрибаси Маркснинг бу таълимоти тўғри эканлигини ишчиларга йилдан-йилга тобора кўпроқ яққол қилиб кўрсатиб бермоқда.

Капитализм бутун дунёда ғалаба қозонди, лекин бу ғалаба меҳнатнинг капитал устидан қозонадиган ғалабасининг арафасидир, холос.

Крепостниклик тузуми ағдарилиб, «эркин» капиталистик жамият дунёга келган вақтда бу эркинлик меҳнаткашларни эзиш ва эксплуатация қилишнинг янгн системаси эканлиги дарҳол маълум бўлиб қолди. Дарҳол бу зулмни акс эттирувчи ва унга қарши норозилик билдирувчи турли хил социалистик таълимотлар пайдо бўла бошлади. Бироқ дастлабки социализм утопик социализм эди. Утопик социализм капиталистик жамиятни танқид қилар, уни қоралар, унга лаънатлар ўқир эди, уни йўқотишни орзу қилар, яхшироқ тузум тўғрисида хаёл сурар эди ва, эксплуатация қилиш ахлоқ ва одобдан эмас, деб бойларга насиҳат қиларди.

Бироқ утопик социализм ҳақиқий нажот йўлини кўрсатиб бера олмади. У капитализм шароитидаги ёлланма қулликнинг моҳиятини ҳам тушунтириб бера олмади, унинг тараққиёт қонунларини ҳам очиб бера олмади, янги жамият ярата оладиган ижтимоий кучни ҳам топа олмади.

Ҳолбуки, бутун Европада ва айниқса Францияда кучли революциялар бўлиб, феодализм ва крепостниклик тартибининг ағдарилиши бутун тараққиётнинг негизи ва унинг ҳаракатлантирувчи кучн синфлар кураши эканлигини тобора яққол қилиб кўрсатиб берди.

Сиёсий озодликнинг крепостниклар синфи устидан қилган биронта ҳам ғалабаси ғоят қаттиқ қаршиликка учрамай қўлга киритилган эмас. Капиталистик мамлакатлардан ҳеч бири капиталистик жамиятнинг турли синфлари ўртасида ҳаёт-мамот кураши бўлмай туриб бир қадар эркин демократик асосда ташкил топган эмас.

Маркснинг гениаллиги шундаки, у бундан жаҳон тарихи таълим бериб кўрсатадиган хулосани ҳаммадан илгари чиқара ва изчиллик билам татбиқ эта билди. Бу хулоса синфий кураш тўғрисидаги таълимотдир.

Кишилар сиёсат бобида ҳамма вақт тентакларча алданиб ва ўзларини ўзлари алдаб келганлар ва улар ҳар қандай ахлоқий, диний, сиёсий, ижтимоий иборалар, баёнот, ваъдалар заминида маълум синфларнинг манфаатлари борлигини пайқай оладиган бўлгунларича алданаверадилар. Реформа ўтказиш ва аҳволни яхшилашга тарафдор бўлганлар ҳар бир эски муассаса, ҳар қанча ёмон ва чирик бўлса ҳам, у ёки бу ҳукмрон синфларнинг кучига суяниб турганлигини тушуниб олгунларича, ҳамма вақт эскилик ҳомийларига алданаверадилар. Бу синфларнинг қаршилигини синдириш учун эса фақат бир восита бор: у ҳам бўлса — эскини супуриб ташлай оладиган ва янгини вужудга келтира оладиган ҳамда ўзининг ижтимоий аҳволига кўра шундай куч бўлиши лозим бўлган кучларни бизни қуршаб турган жамиятнинг ўзидан топиш, уларга маърифат бериш ва уларни кураш учун уюштиришдир.

Фақат Маркснинг философик материализмигина пролетариатга ҳозиргача барча мазлум синфларнинг қисмати бўлиб келган маънавий қулликдан қутулиш йўлини кўрсатиб берди. Фақат Маркснинг иқтисодий назариясигина капитализмнинг умумий тузумида пролетариатнинг тутган ҳақиқий ўрнини тушунтириб берди.

Бутун дунёда, Америкадан тортиб Япониягача ва Швециядан тортиб Жанубий Африкагача, пролетариатнинг мустақил ташкилотлари кўпаймоқда. Пролетариат синфий кураш олиб бориб, маърифатли бўлиб бормоқда ва тарбия олмоқда, буржуа жамиятининг хурофотларидан қутулмоқда, тобора мустаҳкам бўлиб жипслашмоқда ва ўз муваффақиятларининг меъёрини ўлчашни ўрганмоқда, ўз кучларини чиниқтирмоқда ва бетўхтов ўсмоқда.